
Илм-фан
АҚШда ўтказилган сўров натижаларига кўра, америкаликларнинг кўпчилиги кичикроқ қарздан кўра жуда катта қарзга эга бўлишни унчалик стрессли ҳис қилмайди.
Мазкур хулоса 1186 киши иштирокида ўтказилган тадқиқотдан келиб чиққан.
Мутахассисларнинг фикрича, қарз миқдори ошгани сари одамлар босимни кучли ҳис қилишдан тўхтайди. Ғалати тарзда эшитилаётган мазкур ҳолат эндиликда «қарз фалажлиги» синдроми деб номланади.
Сўров натижалари шуни кўрсатдики, америкаликлар орасида 75 минг доллар атрофидаги қарз энг юқори даражадаги стрессни келтириб чиқаради.
Аксинча, қарз миқдори 500 минг долларга чиққанда ташвишланиш анча пасаяди. Солиштирилганда, 500 минг доллар қарзи бор одам 3–5 минг доллар қарз олган одамдан кўра камроқ стрессга тушади.
Тадқиқотчилар буни шундай изоҳлайди: одамлар кичикроқ қарзни ўз вақтида тўлаш мумкин деб ўйлайди, шунинг учун унга жиддийроқ муносабатда бўлади. Жуда катта қарз эса «барибир қайтариб бўлмайди» деган ўй туфайли камроқ ташвиш уйғотади.
Жамият
Илм-фан
Спорт
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ