Жамият
«Оила ва гендер» илмий-тадқиқот институти ўзбек кино ва сериалларида эркак образи қандай акс этаётгани борасида сўровнома ўтказди.
Маълум бўлишича, энг оммабоп эркак образи бу оилани таъминлайдиган, садоқатли ота роли ҳисобланади. Респондентларнинг 43,2 фоизи айнан мана шу образни кино-сериалларда кўп учратаётганини айтган.
Бошқаларни ҳимоя қилувчи, заифлар ва муҳтожларга ёрдам берувчи (ҳарбийлар, милиция ходими) образи ҳам кўпгина (26,2 фоиз) мухлисга эга.
Замонавий фикрлайдиган, янги технологияларни ўзлаштирган, муваффақиятли тадбиркор образи (20,5%) ҳам ҳозирда кино-сериалларда тез-тез учрамоқда.
Сўровномада салбий образлар ҳам эътибордан четда қолмаган.
Жумладан, қатнашчиларнинг 19,3 фоизи кино-сериалларда аёлига ёки бошқа заиф инсонларга нисбатан ўз ғазабини бошқара олмайдиган эркакларни учратишини ва бундай роллар томошабинни жалб қилишини билдирган.
«Эҳтимол, бу каби ҳаракатларнинг оқибатларига эътибор қаратиш учун хизмат қилади», дейилади тадқиқот хулосасида.
Шунингдек, хулосада эр-хотин муносабатларида ўзаро ҳурмат, ишонч ва маслаҳатлашишга амал қиладиган эр (17,7 фоиз) образи ҳам сезиларли овоз тўплаган.
Ўз касбининг фидойиси бўлган, лекин оиласига кам вақт ажратадиган, фарзанд тарбияси билан шуғулланмайдиган эркаклар (14,6 фоиз) ҳам томошабинлар диққатини тортмоқда.
Бундан ташқари, жиноятлар қилган, кейин тўғри йўлга қайтган эркаклар образи 12,2 фоиз овоз олган.
Аёлининг гапига кирадиган, оилада обрўга эга бўлмаган эр (7,7 фоиз) образи эса камроқ оммабоп экани айтилади.
«Бу жамиятда эркакларнинг оиладаги роли ҳақидаги стереотипларни бузади», дейилади хулосада.
Жамият
Сиёсат
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Маданият
77321
Жамият
56471
Жамият
55664
Жамият
50723
Жамият
//
Изоҳ йўқ