Жамият
Тошкент шаҳрида хитойлик аёл мушук устига қайноқ сув қуйиб азоблади.
Мазкур ҳаракати туфайли у 5 суткага маъмурий қамоққа олинди.
Маълум бўлишича, жамиятга фуқаро М. З. мурожаат қилиб, унга бўлаётган воқеа ҳақида хабар берган.
«У 16-сентябрдан 17-сентябрга ўтар кечаси мушукнинг чинқириқларини эшитганини маълум қилди. Балконига чиққанида, аёл қўшниси — Хитой фуқароси Й. З. мушукка қайта-қайта қайнаган сув қуяётгани ва уни идишда ушлаб, ташқарига чиқишга қўймаётганини кўрган», дейилади хабарда.
Шундан сўнг «Меҳр ва Оқибат» Ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти айбдорни қонуннинг барча қатъий нормаларига мувофиқ жавобгарликка тортиш ва уни Ўзбекистондан депортатсия қилиш масаласини кўриб чиқиш талаби билан ИИВ , ТИВ ва Хитой элчихонасига мурожаат тайёрлаган.
Ҳолат бўйича очилган суд иши 18-сентябрь куни Яккасарой жиноят судида кўриб чиқилган ва айбдорга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Кейинчалик ҳуқуқбузар адвокатлари орқали апелляция шикояти берган.
20-сентябрь куни ушбу ишни Тошкент шаҳар жиноят суди кўриб чиққан. Судя жазони жаримага ўзгартириш ҳақидаги шикоятни рад этган ва чет эл фуқаросини қамоққа олиш ҳақидаги қарорни ўз кучида қолдирган.
«Меҳр ва Оқибат» Й. З. исмли Хитой фуқаросининг депортациясига эришишга ҳаракат қилишини маълум қилди.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77895
Жамият
56805
Жамият
56033
Жамият
51087
Жамият
//
Изоҳ йўқ