Энг катта олтин захирасига эга давлатлар. Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Сақлаш
12:40 / 22.09.2025 183 0

Жаҳон олтин кенгаши 2025 йил II чораги бўйича ТОП-10 энг катта олтин захирасига эга давлатлар рўйхатини тузди.

 

Тақдим этилган ҳисоботга кўра, дунё бўйича энг кўп олтин захираси АҚШга тегишли бўлиб, 8 133,46 тоннани ташкил этган. Бу I чоракдаги билан бир хил.

 

2-ўриндан Германия жой олган – 3 350 тонна.

 

3-ўринда Италия кўрсатилган. Бу мамлакатнинг 2025 йил II чорак бўйича олтин захираси 2 451 тонна.

 

Франция 4-ўринда. Фаранглар ярим йиллик бўйича 2 437 тонна олтинни захира сифатида сақлаб турибди.

 

5-ўринни Россия банд қилган – 2 329 тонна.

 

Кейинги бешлик қуйидагича:

▪️ Хитой – 2 279 тонна;

▪️ Швейцария – 1 040 тонна;

▪️ Ҳиндистон – 1 040 тонна;

▪️ Япония – 846 тонна;

▪️ Туркия – 637 тонна.

 

Хабарда ёзилишича, Ўзбекистон 363,9 тонна олтин захираси билан давлатлар орасида 16-ўринда кўрсатилган. Бироқ ҳисоботда Халқаро валюта жамғармаси ҳам субъект сифатида киритилган ва у 2 814 тонна олтин билан 3-ўринда қайд этилган. Шу боис, умумий рўйхатда Ўзбекистон 17-ўринни эгаллаган.

 

Таъкидланишича, мамлакат умумий захиралар таркибида олтин улуши жуда юқори бўлган давлатлардан бири ҳисобланади. Бу кўрсаткич 79,3 фоизни ташкил этади. Захиралар таркибида олтин улуши 70 фоиздан юқори бўлган давлатлар қаторида АҚШ, Германия, Италия, Франция, Ливан, Венесуэла ва Боливия ҳам бор.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//