Жамият
Ўзгидромет 26 сентябргача бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, 22-26 сентябрь кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳаво ҳарорати асосан кечалари +12– +17 даража, кундуз кунлари +24– +29 даража атрофида бўлади.
22-, 23- ва 26 сентябрь кунлари Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида (баъзи жойларда) қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
24- ва 26 сентябрда республика шимолида ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат асосан кечалари +13– +16, кундузи 22-23 сентябрда +24–+27, 24–26 сентябрда эса +27– +29 даражада бўлади.
Жамият
Сиёсат
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Маданият
77321
Жамият
56471
Жамият
55664
Жамият
50723
Жамият
//
Изоҳ йўқ