Жамият
Ижтимоий тармоқларда «15 ёшли қизни ким турмушга берди?» сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича, воқеа Сурхондарё вилояти, Денов туманида содир бўлган.
Қизнинг отаси йўллаган видеомурожаатга кўра, оилавий келишмовчилик сабаб эркакнинг қайнонаси қўлида тарбияланаётган қизи отаси билан гаплашгани учун сочлари олиб ташланган.
Мурожаатда айтилишича, 9-синф қиз мажбуран турмушга берилган. Ота бу ишга бош қўшганларга қонуний жазо берилишини сўраган.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан олиб борилган ўрганишларда ушбу ҳолат Денов туманидаги «Озод» маҳалласида яшовчи фуқаро А.Р (15 ёшли қиз) билан боғлиқ экани аниқланган.
Расмий муносабатда ёзилишича, 2025 йил июль ойида қизни турмушга бериш ҳаракати бўйича «маҳалла еттилиги» ва ижтимоий ходимлар томонидан ҳамкорликда текширув ўтказилиб, вояга етмаган шахсни турмушга бериш қонун ҳужжатларига зид экани таъкидланган ва оилага огоҳлантириш берилган.
Шунга қарамай, 2025 йил 10 август куни никоҳ маросими ўтказилгани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат бўйича маҳаллий профилактика инспектори томонидан қонунчиликка мувофиқ маъмурий жавобгарлик чораси қўлланиб, айбдорларга жарима белгиланган.
«Ҳозирда А.Р Денов туманидаги касб-ҳунар мактабида таълим олаётган бўлиб, унинг ҳуқуқлари ва таълим жараёни мутасаддилар томонидан доимий назоратга олинган», дейилади агентлик муносабатида.
Жамият
Сиёсат
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Маданият
77321
Жамият
56471
Жамият
55664
Жамият
50723
Жамият
//
Изоҳ йўқ