Жамият
Ўзбекистон қонунчилигига она сути ўрнини босувчи маҳсулотлар рекламасини чеклашга қаратилган ўзгартиришлар киритиш таклиф этилди.
Бундан ташқари, таклифлар қаторида болалар учун мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, импорт ва экспорт қилиш, ташиш, сақлаш, сотиш ва етказиб беришга оид талаблар ҳамда стандартларни такомиллаштириш ҳам бор.
Президент билдирилган таклифларни маъқуллаган.
Хабарда ёзилишича, 2030 йилга қадар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган кўрсаткич – 6 ойгача бўлган болаларнинг 70 фоизи фақат она сути билан озиқлантирилишига эришиш мақсадида Ўзбекистонда она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш миллий дастури тасдиқланади.
Дастур доирасида ЖССТ ва ЮНИСЕФнинг “Она сути билан озиқлантириш учун қулай шароит яратувчи тиббиёт муассасаси” ва “Она сути билан муваффақиятли озиқлантириш сари 10 қадам” ташаббуслари жорий этилади.
Тиббиёт ходимларини она сути билан озиқлантириш бўйича ўқитиш, ҳомиладор аёллар ва оналарнинг билимини ошириш тадбирлари ҳам ўтказилади.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77895
Жамият
56805
Жамият
56033
Жамият
51087
Жамият
//
Изоҳ йўқ