Жамият
19 сентябрь куни қабул қилинган Президент фармонига кўра, Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш (2026 йил 15 январь ҳолатига кўра) 2026 йил 15 январдан 28 февралга қадар ўтказилади.
Мазкур тадбирни ўтказишни ташкил этиш бўйича республика комиссияси тузилади.
Шунингдек, бу жараёнда «маҳалла еттилиги» тизими ходимлари (2025 йил 15 декабрдан 2026 йил 1 мартгача бўлган даврда) жалб этилади.
Бунда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Миллий статистика қўмитаси ҳамда масъул идоралар билан биргаликда «маҳалла еттилиги» тизими ходимларини планшетлардан фойдаланган ҳолда рўйхатга олиш тадбири ўтказилишини таъминлайди.
Шу билан бирга, давлат органлари ва ташкилотлари 2026 йил 15 январдан 31 январгача ўз тизимида фаолият юритаётган барча ходимларнинг census.stat.uz порталида рўйхатдан ўтишини таъминлайди.
Туман (шаҳар)ларда ҳам рўйхатга олиш штаблари ташкил этилади ва уларнинг фаолияти назорат қилинади.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жаҳон
Иқтисод
77458
Жамият
56565
Жамият
55750
Жамият
50823
Жамият
//
Изоҳ йўқ