Жамият
«Оила va гендер» илмий-тадқиқот институтининг сўнгги тадқиқотлари ўзбек кино va сериалларида аёл образининг қандай намоён бўлаётганини ёритиб берди.
Маълум бўлишича, томошабинлар энг кўп интилувчан, сиёсий фаол аёлларни (35,2%) va билимли мутахассисларни (31,2%) кўришмоқда.
Анъанавий образлар ҳам ўз ўрнини йўқотмаган. Ҳар бешинчи респондент (20,2%) итоаткор, олий маълумотга эга бўлмаган келинлар образини кўрганини таъкидлаган.
Диний va ахлоқий қадриятларга содиқ аёллар образи ҳам (15,7%) киноларда ўз аксини топган.
Сўров хулосасига кўра, иқтисодий фаол аёллар, уй бекалари, ажрашган ёки бева аёллар, ҳамда оиласи va ишини муваффақиятли бирлаштирган аёллар образлари нисбатан камроқ томоша қилинмоқда. Ижтимоий тармоқларда фаол бўлган аёллар va жабрланган аёллар образлари эса энг кам тарқалган.
Мазкур натижалар ўзбек киноси аёл образини турлича намоён этишга ҳаракат қилаётганини кўрсатади.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Маданият
77584
Жамият
56639
Жамият
55839
Жамият
50903
Жамият
//
Изоҳ йўқ