
Жамият
Жорий йил ноябрь ойида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри», «Камбағал оилалар реестри»га киритилган оилалар ҳамда «Маҳалла еттилиги» томонидан қўшимча шакллантирилган рўйхатдаги эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ажратилади.
Мазкур тадбир 2025/2026 йилги иситиш мавсумида аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўшимча моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилади.
Маълумот учун, бугунги кунда юқорида келтирилган икки реестрда («Ижтимоий ҳимоя ягона реестри», «Камбағал оилалар реестри») 816 мингта оила мавжуд.
Ҳозирда «Маҳалла еттилиги» томонидан ушбу реестрлардаги оилаларнинг 40 фоизигача қўшимча равишда камбағалликка тушиш хавфи юқори бўлган оилалар рўйхати шакллантирилмоқда.
Хабарга кўра, шу йилнинг 19 сентябри ҳолатига кўра, «Маҳалла еттилиги» томонидан 317 698 та қўшимча эҳтиёжманд оилалар рўйхати тузилган.
Таъкидланишича, қўшимча рўйхат шакллантиришда биринчи навбатда қуйидаги тоифадаги оилалар қамраб олинади:
▪️ боқувчисини йўқотган оилалар;
▪️ таркибида I ёки II гуруҳ ногирони бўлган шахслар мавжуд оилалар;
▪️ ногиронлиги бўлган болани парваришлаётган оилалар;
▪️ газ таъминоти мавжуд бўлмаган ва марказлаштирилган иситиш тизими йўқ кўп қаватли уйларда яшовчи оилалар;
▪️ бир хонадонда 3 ва ундан ортиқ оила бирга яшовчи хонадонлар;
▪️ узоқ муддатли даволанишни талаб этувчи оғир касалликка чалинган шахслар бор оилалар;
▪️ ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз шахслар, шу жумладан ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар.
Ушбу тоифаларга мос келадиган эҳтиёжманд оилалар жорий йилнинг 25 сентябрь кунига қадар «Маҳалла еттилиги»га мурожаат қилиши мумкин.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ