Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси тадбирларида иштирок этиш учун 20-24-сентябрь кунлари амалий ташриф билан Нью-Йорк шаҳрида бўлади.
Хабарга кўра, Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеяси ялпи сессияси умумий мунозараларининг биринчи кунида нутқ сўзлайди.
Таъкидланишича, Бош Ассамблеянинг бу йилги юбилей сессиясида глобал хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, БМТ тизими ва халқаро молия архитектурасини ислоҳ қилиш, иқлим ўзгариши оқибатлари ва бошқа замонавий хатарларга қарши курашишнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.
Саммит доирасида Ўзбекистон етакчиси БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро молиявий институтлар раҳбарлари билан музокаралар ўтказади.
Ташриф дастурининг ишбилармонлик қисмидан АҚШнинг етакчи компаниялари ва молиявий-инвестиция тузилмалари иштирокида учрашув ва тадбирлар ўрин олган. Янги келишув ва шартномалар тўплами имзоланиши кутилмоқда.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
77433
Жамият
56546
Жамият
55731
Жамият
50801
Жамият
//
Изоҳ йўқ