
Сиёсат
Дин ишлари бўйича қўмита ️Олий суд томонидан экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган, Ўзбекистонга олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар янгиланган рўйхатини эълон қилди.
2025 йил 2 сентябрь ҳолатига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари мурожаатига асосан Дин ишлари бўйича қўмита томонидан тайёрланган диншунослик экспертизаси хулосаси асосида Олий суднинг 115 дан ортиқ қарори чиқарилган. Уларга мувофиқ, 1 400 дан ортиқ контент радикал мазмунда деб топилган.
Шунингдек, веб-сайтлар, электрон китоблар, мақолалар ва нашидалар бўйича 40 та контент тақиқланган.
“Фуқароларимиз турли манбаларда адашиб қолмаслиги, тўғри маълумотни нотўғрисидан фарқлай олиши, тақиқланган саҳифаларда юрганлар ўз вақтида хабардор бўлиб, уларни тарк этиши, энг муҳими, жамият тинчлиги ва хавфсизлигини сақлаш, ёшлар онгини бузғунчи асраш учун эълон қилиб борилади”, дея Дин ишлари бўйича қўмита вакили нега тақиқланган контентлар рўйхати эълон қилинишига изоҳ берди.
Тақиқланган материалларнинг батафсил рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ