Жамият
Жанубий Кореяда бўлиб ўтган халқаро мерганлар мусобақасида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
II Халқаро мерганлар мусобақаси 8−15-сентабр кунлари Кореянинг Геонгги провинцияси Гвангжу шаҳрида бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ва Жанубий Кореядан ташқари, АҚШ, Германия, Руминия, БАА, Таиланд, Ветнам, Қатар, Мўғулистондан жами 54 та мерганлар жамоаси қатнашди.
Мусобақа шартлари тунги ва кундузи вақтда бажариладиган махсус тактик машқлардан иборат бўлиб, унда жамоалардан пистолет, автомат ва мерганлик қуролларидан моҳирона фойдаланган ҳолда шаҳар, тоғ ва ўрмон шароитида турли масофадаги нишонларга аниқ ўқ отиш талаб этилди.
Ўзбекистон жамоаси мусобақанинг якуний натижасига кўра хорижий давлатларнинг 16 та мерганлар жамоаси орасида фахрли биринчи ўринни қўлга киритди. Ғолиблар учлиги қуйидагича бўлди:
Ўзбекистон — 539,5 балл;
Ветнам — 534,7 балл;
АҚШ — 519,0 балл.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77727
Жамият
56709
Жамият
55932
Жамият
50983
Жамият
//
Изоҳ йўқ