Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни белгиланган тартибда ўтказиш назоратга олинади

Сақлаш
10:47 / 18.09.2025 84 0

Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Умумий овқатланиш корхоналарида ҳосил бўладиган озиқ-овқат чиқиндиларидан самарали фойдаланиш ва уларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш ҳамда ортиқча исрофгарчиликларнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилинди.

 

Қарорда Умумий овқатланиш соҳасида озиқ-овқат чиқиндилари ҳосил бўлишини камайтириш ва ортиқча исрофгарчиликларнинг олдини олишга қаратилган "Оқилона истеъмол" ("Save food") дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқланиш белгиланган.

 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг "Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида" Қонунининг 31-моддасига мувофиқ:

 

белгиланган нормадан (йўл қўйиладиган энг юқори кўрсаткичлардан) юқори даражада ифлосланган ишлаб чиқариш оқова сувларини оқизиб юборувчи юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар оқова сувларни локал тозалаш иншоотларида бирламчи тозалаш ишларини бажариши кераклиги;

 

янги истеъмолчиларни, шу жумладан, мавжуд истеъмолчиларнинг янгитдан ишга тушириладиган, товарларни ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш) жараёнида белгиланган нормадан юқори даражада ифлосланган оқова сувларни ҳосил қилувчи объектларини оқова сувлар тармоқларига улашга фақат оқова сувларнинг белгиланган нормага қадар тозаланишини таъминлайдиган локал тозалаш иншоотлари мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилиши белгиланган.

 

Қарор билан 2026-2030 йиллар "Долзарб озиқ-овқат хавфсизлиги даври” деб эълон қилинган.

 

Ҳужжатда, шу билан бирга тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар белгиланган тартибда ўтказилиши қатъий назоратга олиши қайд этилган.

 

Унга кўра, озиқ-овқат аҳоли эҳтиёжига етарли даражада ва сифатли етказиб бериш ҳамда ортиқча исрофгарчиликларнинг олдини олиш чоралари кўрилади, аҳоли орасида ўртача кунлик рационал овқатланиш нормативлари асосида тўғри овқатланиш бўйича тушунтириш тадбирлари ўтказилади, озиқ-овқат маҳсулотларидан ҳосил бўлган чиқиндилар қайта ишлаш корхоналарига топширилиши таъминланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Жамият

09:48 / 24.10.2025 0 42
Oʻzbekiston aholisi 38 milliondan oshdi

//