Жалолобод шаҳри номи “Манас”га ўзгартирилди

Сақлаш
09:27 / 18.09.2025 5 0

 

Қирғизистон президенти Садир Жапаров “Жалолобод шаҳри номини Манас шаҳри деб қайта номлаш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

 

Қонун Юқори Кенгаш томонидан 2025 йил 10 сентабрда қабул қилинганди.

 

Қонуннинг мақсади миллий мафкурани мустаҳкамлаш, Жалолобод шаҳрига халқ қаҳрамони, қирғиз халқини турли босқинлардан ҳимоя қилган, эпик қаҳрамон Манас номини беришдан иборат, дейилади хабарда.

 

Ҳужжат расмий эълон қилинган кундан эътиборан ўн кун ўтгач кучга киради.

 

Шаҳар мерияси сайтида айтилишича, Жалолободнинг расмий ташкил этилган санаси 1877 йил октабр ойи ҳисобланади. Қишлоқ аҳолиси 1909 йилга келиб 1100 кишини ташкил этган, улар асосан ўзбеклар бўлган. 1916 йилга келиб шаҳарда 6 минг киши яшаган.

 

Шаҳар майдони 64,6 квадрат км бўлиб, унда 184 мингдан ортиқ одам яшайди, уларнинг 30 фоизга яқини ўзбеклардир. Шаҳар аҳоли сони ва катталиги бўйича Қирғизистонда учинчи ўринда туради.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//