
Сиёсат
АҚШ Конгрессининг энг йирик ва муҳим офис мажмуаларидан бири – “Rayburn House Office Building” биносида “Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли” китобининг тақдимоти ўтказилди. Бу ҳақда UzA хабар бермоқда.
Тақдимотда Америка томонидан 70 дан зиёд меҳмонлар – Давлат департаменти, Конгресс ходимлари, етакчи таҳлил марказлари раҳбарлари, бизнес, илм-фан, маданият ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Расмий қисмни Ўзбекистоннинг АҚШдаги Элчиси Фурқат Сиддиқов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев очиб берди.
Тадбир иштирокчиларига китобнинг мазмуни ҳақида батафсил маълумот берилди. Китоб муаллифи – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов ҳақида хорижий меҳмонларга маълумот берилди. Китобда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан сўнгги саккиз йилда амалга оширилган ислоҳотларнинг асосий йўналишлари ва босқичлари ёритилган бўлиб, уларнинг мамлакатнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ривожланишига таъсири таҳлил қилинган.
Шунингдек, сўзга чиққан АҚШнинг етакчи академик алмашинув муассасаларидан бири ҳисобланган“American Councils” президенти Лиза Чоат ўз нутқида Президент Шавкат Мирзиёев сиёсатининг асосий тамойили таълим ва ёшларни қўллаб-қувватлаш эканини таъкидлади.
“Caspian Policy Center” “Америка – Ўзбекистон Савдо палатаси” ижрочи директори Елена Сон ўз нутқида Ўзбекистон Президенти раҳбарлигида мамлакат иқтисодиётида амалга оширилган кенг қамровли ўзгаришларни алоҳида эътироф этди. “Бизнес муҳитини либераллаштириш, инвестициялар жалб қилиш, эркин иқтисодий зоналарни ривожлантириш, юқори қийматли маҳсулотлар экспортини кенгайтириш каби саъй-ҳаракатлар миллий иқтисодиётга янги нафас бағишлади ва уни жаҳон бозорига интеграциялашувини тезлаштирди”, деб таъкидлади.
Тақдимот доирасида АҚШ расмийлари, экспертлар ва бизнес вакиллари иштирокида мазмунли мулоқот ҳам бўлиб ўтди. Улар Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳамияти ва икки томонлама муносабатларни янада чуқурлаштириш истиқболлари юзасидан фикр алмашди.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ