
Жамият
Наманган вилоятининг Поп туманидаги Арашан кўли атрофида йилига 1 миллион сайёҳни қабул қиладиган йирик туризм комплекси қурилади, у 1 минг 200 гектар майдонни эгаллайди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар қилди.
16-сентябрь куни вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда минтақада инфратузилма лойиҳалари ва туризм салоҳиятини ошириш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.
Таъкидланишича, 2025 йилда Жаҳон банки билан Ўрта шаҳарларни ривожлантириш лойиҳаси доирасида “Фурқат” боғи реконструкция қилинади. Лойиҳада боғ ҳудудини қарийб 2 баробар кенгайтириш ҳамда Чортоқсой бўйлаб 11 км узунликда пиёдалар ва велосипед экойўлаклари қуриш кўзда тутилган.
Шунингдек, комплекс ривожлантириш дастури доирасида Чортоқсой ва Катта Наманган канали қирғоқларининг 7 километри бетонлаштирилиб, 30 гектар ер фойдали майдонга айлантирилади.
Ҳудуднинг туристик салоҳияти ва жозибадорлигини ошириш мақсадида кўп йиллик боғлар билан уйғун ҳолда санаторий типидаги йирик сервис объектлари барпо этилади. “Чортоқ” сув омбори атрофида туризм комплекси, меҳмонхона, ресторан, дам олиш ва кўнгилочар масканлар ташкил қилиниши айтилмоқда.
Бундан ташқари, туризм соҳасида йирик лойиҳалар учун кадрлар тайёрлаш мақсадида кейинги ўқув йилидан Австриянинг Кремс университети билан Наманган давлат университети ҳамкорлигида қўшма факультет ташкил қилиниши маълум қилинди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ