
Жамият
Бухорода хориж университетида ўқиб, нуфузли ташкилотлардан иш таклифларини рад этиб, Ўзбекистонда дарс бериш учун қайтган ва наманганлик “инглизча-ўзбекча сурдо луғат” яратган муаллималарга автомобиль совға қилинди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар қилди.
Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида соҳа ходимлари билан ўтказилган мулоқотда Ромитан туманидаги 38-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Биллура Икромова бошлаган эзгу ишни алоҳида эътироф этган эди. Ҳозирда Биллура Икрамова топ-200 таликка кирадиган Буюк Британиянинг Рединг олийгоҳини тамомлаб, хорижий идоралардан иш таклифларини рад этиб, Ромитаннинг энг чекка қишлоғидаги мактабда инглиз тилидан дарс бермоқда.
Мауллима TESOL, ESOL ва IELTSdan C1 даражаси соҳибаси ҳамда қишлоқ қизлари учун менторлик лойиҳаси ташаббускоридир. Унинг ташаббуси билан йирик грантлар учун лойиҳалар тайёрланиб, юзлаб ёшлар хорижда таълим олиш ва ижтимоий дастурларда иштирок этиш имкониятига эга бўлган.
Биллурага меҳнатларининг эътирофи сифатида президент совғаси — БЙД Чазор автомобили топширилди.
Бундан ташқари, президент куни кеча соҳа ходимлари билан ўтказган мулоқот тадбирида Наманган вилояти, Тўрақўрғон туманидаги 37-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Нодира Набиеванинг фаолиятини ҳам юксак эътироф этган эди.
Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи давомида ушбу ўқитувчи билан учрашди ҳамда унинг педагогик фаолияти билан яқиндан танишди.
Наманганлик устоз Нодира Набиевага ҳам президент совғаси сифатида БЙД Чазор машинаси топширилди. У юртимизда “инглизча-ўзбекча сурдо луғат” яратган бўлиб, Германиянинг Lambert Academic Publishing нашриётида унинг “Teaching English to deaf students” номли китоби чоп этилган. 8 та тилда таржима қилинган мазкур адабиёт АҚШнинг Галладет университетида ёрдамчи ўқув-услубий қўлланма сифатида фойдаланилмоқда.
Ҳозирга қадар педагогнинг 50 дан ортиқ илмий мақолалари Германия, АҚШ, Франция, Англия, Ҳиндистон, Чехия каби давлатларнинг нуфузли нашрларида чоп этилган.
Жамият
Жамият
Жаҳон
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ