Собиқ ҳамкасблари каби даромад топмаётган Жо Байден "камтарона ҳаёт" кечираётгани маълум бўлди

Сақлаш
10:26 / 17.09.2025 8 0

АҚШнинг 46-президенти Джо Байден унинг собиқ ҳамкасбларига нисбатан кам даромад топяпти. The Wall Street Journal (WSJ) нашри ёзишича, Байден ёши улғайгани, машҳур эмаслиги ва соғлиғи ёмонлиги туфайли тадбирларда иштирок этиш ёки нутқ сўзлаш учун камдан-кам таклиф қилинади.

 

Нашрга кўра, нутқ сўзлаши учун Байденга унга ҳамроҳлик қилувчиларнинг транспорт ва яшаш харажатларини ҳам ҳисобга олганда ўртача 300 минг АҚШ доллари атрофида пул таклиф қилинмоқда. Бу бошқа собиқ президентлар шу вазифа учун оладиган маошидан анча кам саналади. Байден шунингдек, федерал ҳукуматдан йилига 416 минг АҚШ доллари миқдорида нафақа олади. Бундан ташқари у Hachette’s Little, Brown & Co нашриётига ўзи устида ишлаётган мемуарларини нашр қилиш ҳуқуқини сотган. Бу унга 10 миллион доллар олиб келган. Барак ва Мишель Обамага эса уларнинг мемуарлари учун 60 миллион доллар таклиф қилинган эди.

 

Қайд этилишича, юқорида саналган барча даромадлар Байденлар оиласига (экс-президентнинг 800 минг доллар қарзлари ҳисобига) фақат "камтарона яшаш" имконини беради. Бундан ташқари, Байденда аниқланган саратон касаллигини даволаш учун ҳам сезиларли миқдорда маблағ сарфланади. Байден шунингдек, фарзандларига, айниқса, ҳозирча ҳатто собиқ турмуш ўртоғига алимент ҳам тўлай олмайдиган ўғли Хантер Байденга молиявий қўллаб-қувватлашни истайди. Шунинг учун Байден пулларини тежамкорлик билан ишлатади, масалан, хусусий самолетларда учиш ўрнига биринчи классда учади ёки поездлардан фойдаланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//