Борсакелмасда биринчи "Yonar-Burning Man" фестивали ўтказилди

Сақлаш
18:05 / 16.09.2025 8 0

11-13 сентябрь кунлари Нукусдан 200 километр узоқликда жойлашган Борсакелмасда ноёб "Yonar" тадбири ташкил этилди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар берди.

 

Тадбир Туризм қўмитаси ва "Stixiya" электрон мусиқа, санъат ва илм-фан фестивали ҳамкорликда ўтказилиб, у шунчаки ижодий ва бадиий инсталляциялар кўргазмаси эмас, балки минтақанинг маданий бойлигини намойиш этувчи ва халқаро ҳамжамият эътиборини жалб қилувчи инновацион туристик лойиҳа экани таъкидланади.

 

 

Илк маротаба тажриба тариқасида ўтказилган фестиваль доирасида 35 нафар хорижий ва маҳаллий иштирокчи 6 хил инсталляция: "Sfera", "Monolit", "Teleport", "Amorfoz haykali", "Kelajak gologramma", "Art Car Scorpion" яратди. Иштирокчилар 5 та анъанавий ўтовлар ясаган. Электр таъминоти эса генераторлар ёрдамида амалга оширилган.

 

 

Фестивалда савдо-сотиқ мутлақо бўлмаган: яшаш ва ижод қилиш учун барча зарур шароитлар жамиятнинг ўзи томонидан яратилиб, баҳам кўрилган.

 

Фестиваль якунида "Sfera" ва "Teleport" инсталляциялари ёқиб юборилди, бу эса дунё миқёсидаги "Burning Man" анъаналарига мос равишда ўзига хос якун бўлган. Тадбир якунида иштирокчилар экологик тамойилларга амал қилган ҳолда оромгоҳ ҳудудини тозалаган.


Қайд этилишича, фестиваль туризмни ривожлантиришдаги навбатдаги қадам бўлиб, бутун дунё сайёҳлари ва ижодкорларининг эътиборини жалб этди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//