Маданият
16 сентябрь куни таниқли оператор, режиссёр ва сураткаш Ботир Бозорбоев 69 ёшда вафот этди. Бу ҳақда унинг Facebook саҳифаидаги дўстлари ҳамдардлик билдириб, маълум қилган.
Ижодкор фаолияти давомида бир нечта илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмларга оператор ва режиссёрлик қилган. «Денгиз сув сўрайди» (реж. Н.Азимов, 1975), «Орол қизлари» (реж. Б.Музаффаров, 1988), «Денгизга етмоқ» (реж. Б.Музаффаров, 1988), «Аждар йили» (реж. Б.Музаффаров, 1989), «Сўнгги сатр» (реж. Н.Аббосов, 2007) ва бошқа фильмларда оператор вазифасини бажарган.
Режиссёр сифатида «Наврўз» (1988), «Тинчлик…» (1989) фильмларини суратга олган. Бундан ташқари, режиссёр М.Тўйчиев билан ҳамкорликда «Қадимий битиклар,» «Қадимий тангалар,» «Дунёни мафтун этган замин (Мақтов),» «Жайхун сирлари,» «Бебаҳо мерос,» «Регистон-Самарқанд дурдонаси» ва бошқа ҳужжатли фильмларни ҳам суратга олган. Унинг кўплаб муаллифлик фильмлари Ўзбек ҳужжатли киносинин Олтин фондига киритилган.
Сиёсат
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
77355
Жамият
56494
Жамият
55694
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ