
Жаҳон
Россиянинг Владивосток шаҳрида бир неча ёшлар ўзбекистонлик мигрантларни калтаклаган эди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди, деб Россия Тергов қўмитасининг Приморск ўлкаси бўйича бошқарма матбуот хизмати хабар берди.
Россиялик ўсмирлар ўзбек мигрантларини дўппослаб, мазах ва ҳақорат қилгани акс этган видеолар тарқалди. Ўзбекистоннинг Владивостокдаги бош консули Юсуф Қобулжонов фуқаролар билан дарҳол алоқа ўрнатиб, ҳуқуқий ёрдам кўрсатилганини маълум қилган. Унга кўра, Владивосток Ички ишлар бошқармасига расмий ариза ва Приморск ўлкаси прокуратурасига ушбу масала бўйича барча тегишли чораларни кўриш зарурлиги ҳақида нота юборилган.
Россия Тергов қўмитасининг Приморск ўлкаси бўйича бошқармаси ахборотида безорилик 10 сентябрига ўтар кечаси Владивосток шаҳрининг Хабаровск кўчасида содир этилгани қайд этилади. Ҳолат юзасидан 15 ёшли ўсмирлар ҳамда жиноятнинг бошқа иштирокчиларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Безорилик тафсилотлари
Ўсмирлар спиртли ичимлик таъсирида ҳеч бир сабабсиз тўхтаб турган автомобилга шикаст етказиб, унинг салонига аэрозоль баллончасини пуркаган ва дўконга маҳсулот олиб келган юк машинаси ҳайдовчисига ҳужум қилган. Дўконга бостириб кириб, харидорлар ва сотувчининг кўз ўнгида бир эркакни калтаклаган. Сўнгра улар такси ҳайдовчиси ва салондаги йўловчига ҳам ташланган. Гумонланувчилар шахси аниқланиб, улардан бири қўлга олинган. Икки нафари қидирувга берилган. Ўсмирлар аввал ҳам безорилик қилгани учун жиноят иши қўзғатилган.
Жамият
Жамият
Жаҳон
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ