Тадқиқот: Ўзбекистон аҳолисининг ярмидан кўпи диний эътиқоди сабаб банк хизматидан фойдаланишни хоҳламайди

Сақлаш
17:43 / 15.09.2025 8 0

«Миллий тикланиш» демократик партияси биринчи ўқишда муҳокама қилинган қонун лойиҳаси билан Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида бир қатор қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётганини маълум қилди.

 

Таъкидланишича, қонун лойиҳасида Ўзбекистонда исломий банк ва исломий “дарча”лар фаолиятини йўлга қўйиш, “яширин” иқтисодиёт улушини камайтириш ва тизимга хорижий инвестицияларни жалб қилиш назарда тутилмоқда.

 

Фракция хабарида ёзилишича, Ўзбекистонда аҳолининг 68 фоизи, бизнес вакилларининг эса 60 фоизи диний эътиқоди сабаб анъанавий банк хизматидан фойдаланишни хоҳламайди. Ушбу маълумот Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури сўровномасига асосланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//