
Жамият
Шавкат Мирзиёев бугун – 15 сентябрь куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига ташриф буюриб, «Ренессанс» болалар соғломлаштириш оромгоҳида яратилган шароитлар билан танишди.
Мазкур оромгоҳда ёшлар йил давомида 3 ҳафталик интенсив ўқув курсларда ўқитилади. Яхши натижа кўрсатган 40 нафари «Печак лигаси» университетларига тажриба алмашиш учун юборилади.
Оромгоҳ 500 га яқин ўқувчини қабул қилиш қувватига эга бўлиб, маъмурият, ўқув бинолари ва ётоқхонада замонавий шароитлар яратилган. Меҳмонхона, ошхона ҳамда автотураргоҳлар ташриф буюрувчилар учун қўшимча қулайлик саналади.
Хабарга кўра, «Ренессанс» фақатгина дам олиш ва кўнгилочар маскан эмас, у ўқувчиларнинг таълим, маънавият ва инновация майдонига айланади.
Жумладан, STEAM хоналари, самолёт бошқаруви симулятори, табиий фанлар лабораториялари болаларнинг қизиқишларини амалий кўникмаларга айлантиради. Улар кутубхонада билимини, спорт майдончаларида саломатлигини мустаҳкамлайди. Санъат бурчагида санъат, адабиёт йўналишидаги машғулотлар қўллаб-қувватланади. Хушманзара табиат, дўстона муҳит ёшларнинг кайфияти, интилишини оширади.
Президент оромгоҳ хоналаридаги шароитларни, ёшларнинг ихтироларини кўздан кечирди ҳамда Янги Ўзбекистон университети раҳбарияти ва битирувчилари билан мулоқот қилди.
«Ўзбекистон ёшларининг салоҳияти, ғайрат-шижоати, интилиши кучли. Биз давлат бўлиб, миллат бўлиб, сифатли таълимни таъминласак, фарзандларимизга ҳеч ким бас келолмайди, улар ҳамма соҳада етакчи бўлади», деди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, шу ерда Ал-Хоразмий университети кампуси лойиҳаси тақдимот қилинди.
Таъкидланишича, бу ташаббус замирида ҳам ёшларнинг билимли бўлиши, иқтидори ривожланиши учун шароит яратиш мақсад қилинган.
Лойиҳани самарали амалга ошириш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ