
Жаҳон
Exploding Topics сайти томонидан тузилган рейтингда энг яхши ўринни Япония эгаллаган.
Японлар 1 кунда ўртача 1 соат 47 дақиқа ўз смартфонидан фойдаланади.
Кейинги ўриндан данияликлар жой олган – 2 соат 27 дақиқа. Белгия 3-ўринни банд қилган – 2 соат 32 дақиқа.
Дунё бўйича смартфондан энг кўп фойдаланадиган давлат (таҳлил бўйича) Гана бўлиб, бу мамлакат фуқаролари ўртача 5 соат-у 43 дақиқасини ўз қўл телефонига сарфлайди. Смартфонини “севувчи” давлатлар қаторида 2- ва 3-ўринларга Филиппин (5 соат 21 дақиқа) ҳамда Бразилия (5 соат 12 дақиқа) лойиқ кўрилган.
Ўзбекистон бу рўйхатда йўқ.
Берилган маълумотга кўра, дунё бўйича бир одам кунига ўртача 4 соат 37 дақиқа вақтини смартфонига сарфлайди. Телефон текширишлари кунига ўртача 58 марта содир бўлади. Текширишларнинг ярми иш вақтида амалга оширилади.
Қурилмани қўлга олиш одатда қуйидагича:
▪️ ҳар 2 дақиқада – 69 фоиз;
▪️ ҳар 2–10 дақиқада – 26 фоиз;
▪️ ҳар 10 дақиқадан ортиқ вақт давомида – 5 фоиз.
Авлодлар кесими бўйича:
▪️ 1997 йилдан 2012 йилгача бўлган давр оралиғида туғилганларнинг 76 фоизи;
▪️1980 йилдан 1996 йилгача бўлган давр оралиғида туғилганларнинг 67-68 фоиз;
▪️ 1946 йилдан 1964 йилгача бўлган давр оралиғида туғилганларнинг 51 фоизи бўш вақтини телефонига бағишлайди.
Смартфонларга қарамлик эса З авлодда ( 1997 йилдан 2012 йилгача бўлган давр оралиғида туғилганлар) юқори – 56 фоиз. Улар 1 кунда 6 соатдан ортиқ вақтини телефонига сарфлайди.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Спорт
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ