
Жамият
Ўзгидромет 19-сентябргача бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унда айтилишича, иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди Жанубий Қозоғистон устидаги юқори сиклон билан боғлиқ бўлган салқин ва нам ҳаво массалари таъсири остида бўлади.
Бугун куннинг биринчи ярмида Навоий вилояти шимолида, кечга томон, эртага кечаси ва эрталаб Тошкент вилоятининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Фарғона водийси вилоятларида 16-сентябрь кечқурундан 19-сентябрь эрталабгача танаффус билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда бутун иш ҳафтаси давомида танаффус билан ёмғир ёғиши кутилмоқда. 16-сентябрь куни айрим тоғли ҳудудларда ёмғир кучли ёғади. Баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор.
Ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва ҳафта ўртасига келиб +20– +25 даражани ташкил этади.
19-сентябрдан салқин ҳаво массалари республика ҳудудидан чекина бошлайди ва ҳарорат +2- +3 даража кўтарилади.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида, асосан, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 15-сентябрда кечқурун, 16-сентябрда кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шамол шимолий-шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади, 10–12 м/с гача кучайиши мумкин.
Кундузи ҳаво ҳарорати — бугун +27– +29 даражада бўлади, 16–18-сентябрь кунлари +20– +25 даражагача пасаяди, 19-сентябрда эса +25– +27 даражада бўлади.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Спорт
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ