Жиноятлардан жабр кўраётган болалар сони ортиб бормоқда

Сақлаш
10:18 / 15.09.2025 7 0

Ўзбекистонда болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари ортиб бормоқда.

 

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги(ИҲМА ) директори Мансурбек Оллоёровнинг берган маълумотига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-август ойларида 2872 нафар бола турли жиноятлардан жабрланган бўлиб, уларнинг 42,7 фоизини 12 ёшгача бўлган болалар ташкил этади.

 

Таҳлиллар болаларнинг 1475 нафари – ижтимоий хавфи катта бўлмаган, 956 нафари – унча оғир бўлмаган, 284 нафари – оғир ва яна 157 нафари ўта оғир жиноятлардан жабрланганини кўрсатган.

 

 

Оллоёров муаммога ечим сифатида сукут сақлаш маданиятига нисбатан зўравонликка қарши курашгандек қатъият билан курашиш зарурлиги ҳақида гапирган.

 

«Агентликнинг ишонч телефонига келган мурожаатлар ўтган йилга нисбатан уч баробарга ошди ва бу кўрсаткич ўсишда давом этмоқда. Хусусан, ишонч телефонига келиб тушган 340 та мурожаатдан 159 таси қонун талабларига мувофиқ ўрганиб чиқилди. Қолган 181 та мурожаат бўйича операторлар томонидан турли хил психологик ва юридик хизматлар кўрсатилди», деган ИҲМА директори.

 

Бундан ташқари, Оллоёров болаларга қарши жиноятлар бўйича қонунчиликка киритилаётган айрим янги нормаларни санаб ўтар экан, қонун фақат қоғозлиги, аслида қонуннинг қиймати амалиёт билан, шунингдек, жамиятнинг жабрланувчилардан юз ўгирмасдан, балки уларни қўллаб-қувватлашга қанчалик тайёрлиги билан белгиланишини таъкидлаган.

 

Хабарга кўра, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёров зўравонликнинг тагида ижтимоий муаммолар ётганини маълум қилган.

 

«Ҳурматли ҳамкасблар, бугун мен ижтимоий ҳимоя ташкилотлари ходимлари, суд, прокуратура, ички ишлар, таълим органлари, шунингдек, фуқаролик жамияти вакилларига мурожаат қилмоқдаман. Фақат кучларни бирлаштириш орқали биз қонунлар ва халқаро мажбуриятларни ҳар бир бола, ҳар бир аёл ва ҳар бир оилани ҳимоя қилиш ҳамда қўллаб-қувватлашни таъминлайдиган ҳақиқий ҳаракатларга айлантира оламиз», деган у.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//