Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик боксчилар энг кўп медаль жамғарди

Сақлаш
09:25 / 15.09.2025 7 0

Англиянинг Ливерпул шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 11 медаль – 6 та олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза жамғарди ва умумий ҳисобда 2-ўринни эгаллади.

 

Умумжамоа ҳисобида 1-ўрин Қозоғистонга насиб қилди – 7 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза (жами 10 та).

 

3-ўринни эса Ҳиндистон банд қилди – 2 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза (жами 4 та).

 

 

Маълумот учун, 60 давлатдан 500 дан ортиқ боксчилар қатнашган чемпионатда Ўзбекистон терма жамоаси 18 нафар боксчи билан қатнашган.

 

Мусобақада ғолиб ва совриндор бўлганлар:

 

🥇Олтин медаль:

-60 кг. Абдумалик Халоков;

-65 кг. Асадхўжа Мўйдинхўжаев;

-75 кг. Фазлиддин Эркинбоев;

-80 кг. Жавоҳир Умматалиев;

-85 кг. Акмалжон Исроилов;

-90 кг. Тўрабек Хабибуллаев.

 

🥈Кумуш медаль:

-65 кг. Навбаҳор Ҳамидова;

+90 кг. Жаҳонгир Зокиров.

 

🥉Бронза медаль:

-48 кг. Сабина Бобоқулова;

-51 кг. Феруза Казакова;

-70 кг. Азиза Зокирова.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//