
Жамият
Дунё бўйлаб биринчи марта болалар ва ўсмирлар ўртасида семизлик даражаси вазн етишмовчилиги даражасидан ошиб кетди. Бу ҳақда БМТ болалар жамғармаси (ЮНИСEФ) ҳисоботида айтиб ўтилган.
Сўнгги маълумотларга кўра, 5 дан 19 ёшгача бўлган ҳар бешинчи бола ё ўсмир – ёки бутун дунё бўйлаб 391 миллион бола – ортиқча вазнга эга. Уларнинг сезиларли қисми семизликдан азият чекмоқда. Бироқ кам ва ўрта даромадли мамлакатларда беш ёшгача бўлган болалар орасида кам овқатланиш жиддий муаммолигича қоляпти.
Ҳисоботда 190 дан ортиқ мамлакат маълумотлари мавжуд. Тадқиқотчилар 2000 йилдан бери 5 дан 19 ёшгача бўлган болалар ўртасида вазн етишмовчилигининг тарқалиши 13 фоиздан 9,2 фоизга камайганини, семизлик кўрсаткичлари эса 3 фоиздан 9,4 фоизга ошганини аниқлади.
Ҳисоботда айтилишича, бугунги кунда ортиқча вазн Марказий ва Жанубий Африка ҳамда Жанубий Осиёдан ташқари, дунёнинг барча минтақаларида вазн етишмовчилигидан кўра кенг тарқалган.
Дунёда болалар ва ўсмирлар орасида семизликнинг энг юқори кўрсаткичлари Тинч океанидаги орол-давлатлар – Ниуэ (38 фоиз), Кук ороллари (37 фоиз) ва Науруда (33 фоиз) қайд этилган. Тадқиқотчиларнинг фикрича, бу кўрсаткичлар анъанавий овқатланишдан импорт қилинадиган арзон ва юқори калорияли маҳсулотларга ўтилгани билан боғлиқ.
Озиқланиш болаларнинг ўсиши, ақлий ривожланиши ва руҳий саломатлигида муҳим роль ўйнайдиган бир пайтда ультра қайта ишланган маҳсулотлар мева, сабзавот ва оқсилларни тобора кўпроқ алмаштирмоқда, таъкидлади ЮНИCЭФ.
ЮНИCЭФ болаларнинг овқатланиш рационини, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотларини маркировкалаш, айрим маҳсулотлар маркетингини чеклаш ва мактабларда ультра қайта ишланган маҳсулотлар ва зарарли егуликлар сотишни тақиқлаш орқали яхшилаш чораларини кўришга чақирди.
Жамият
Сиёсат
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ