
Жамият
У соҳадаги технологиялар ҳам ўзгариб бораётгани — бозорда истеъмолчилар орасида талаб катта бўлган электромобиллар тобора кўпайиб бораётганини таъкидлади.
Ковачнинг сўзларига кўра, UzAuto Motorsяқин йилларда ўз моделлари қаторини, айниқса, СУВ (sport utility vehicle ёки йирик йўлтанламас автомобиль) сегментини кенгайтиради.
СУВ типидаги машиналарга мисоллар: Chevrolet Equinox, Hyundai Tucson, Kia Sportage, Toyota RAV4, Volkswagen Tiguan.
“Биз модель қаторимизни кенгайтирмоқдамиз, айниқса, СУВ, яъни кенг имкониятли катта автомобиллар бозорига янги моделлар билан чиқиш ниятидамиз. Ҳозир саккизта янги моделни ишлаб чиқилмоқда ва улар тез орада бозорга тақдим этилади”, деди у.
Шунингдек, компания раҳбари экспорт стратегияси асосий йўналиш бўлиб қолаётгани ва 2025-йилнинг ўтган даврида UzAuto Motors хорижга 23 мингта автомобиль етказиб берганини таъкидлади.
“Биз Марказий Осиё — Қозоғистон, Туркманистон, Озарбайжон, Тожикистон бозорларига чиқяпмиз. Шунингдек, Мўғулистон ва Грузия каби янги бозорларни ўрганяпмиз”, деди Янош Ковач.
UzAuto Motors компанияси бош директорининг савдо ва автосервис бўйича ўринбосари Вадим Артамоновнинг маълум қилишича, компания сўнгги ойларда ишлаб чиқарилиши пасайиб бораётган Chevrolet Cobalt флагман моделининг янгиланган версиясини тайёрламоқда.
“Биз ўз флагманимиз, яъни асосий моделимиз — Chevrolet Cobalt’ни жиддий янгилаяпмиз. Жуда яқин орада бу мижозларга тақдим этилади. Унда замонавий бозор талаблари асосида бир қатор замонавий опсиялар қўшилди”, деди у.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ