
Жамият
Ўзбекистонда минимал пенсия ёшини ошириш режалаштириляпти. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси ижрочи директори Муродбек Отажонов маълум қилди, деб хабар берди Spot.
Пенсия ислоҳоти лойиҳасига кўра, эркаклар учун пенсия ёши ҳозирги 60 ёшдан 63 ёшга, аёллар учун эса 55 ёшдан 58 ёшга оширилиши кўзда тутиляпти. Бу жараён босқичма-босқич амалга оширилади – ҳар йили ярим йилдан қўшиб борилади.
Отажоновнинг таъкидлашича, дунёнинг кўплаб мамлакатларида минимал пенсия ёши 65 ёшдан юқори. Ўзбекистонда эса “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонун қабул қилинганидан буён, яъни 32 йилдан бери пенсия ёши оширилмаган. “Фақат Ўзбекистон қолди, бошқа давлатлар аллақачон пенсия ёшини кўтарди”, деган у.
Шунингдек, Пенсия жамғармаси директори мамлакатда ўртача умр кўриш давомийлиги ортиб бораётганини қайд этди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, бугунги кунда бу кўрсаткич 75 йилни ташкил этяпти.
Отажановнинг қўшимча қилишича, пенсия ёшини ошириш бўйича якуний қарор ҳали қабул қилингани йўқ. Пенсия жамғармаси аҳолининг пенсия тизимини ислоҳ қилишга оид таклифларини йиғиш учун махсус платформа ишга туширишни режалаштиряпти. Таклифлар бир ой давомида қабул қилинади. Сўнг уларни ўрганиб чиқиб, қайта муҳокамадан ўтказиш, зарур ўзгартиришлар киритиш ва пенсия ислоҳоти лойиҳасини жамоатчиликка расман тақдим этиш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, Муродбек Отажанов пенсия ёшини кўтаришда юмшоқроқ вариантни ҳам кўриб чиқиш мумкинлигини билдирди. Яъни ҳар йили ярим ёш эмас, балки уч ойдан ошириш. Бу ҳолда пенсия ёши ҳар тўрт йилда бир йилга кўтарилади ва ислоҳот 12 йил давом этади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ