Таълим соҳасида янги тайинловлар амалга оширилди

Сақлаш
12:17 / 10.09.2025 9 0

Ражабов Сардор Бахтиёрович олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У бунга қадар мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари эди.

 

Сардор Ражабов меҳнат фаолияти давомида Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи, марказ директори ўринбосари, шунингдек, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг “Таълим сифатини баҳолаш, лицензиялаш ва аккредитациялар департаменти” раҳбари лавозимларида ишлаган.

 

Йўлдашев Бахтиёр Ғайратжонович Президент Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори этиб тайинланди. У бунга қадар “Янги Ўзбекистон” университети проректори эди.

 

Бахтиёр Йўлдошев Молия вазирлиги Валюта активлари ва мажбуриятлари бош бошқармасида етакчи иқтисодчи, бош иқтисодчи, бўлим бошлиғи ўринбосари, Ташқи ишлар вазирлиги Молия-иқтисод бошқармаси бош мутахассиси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Енгил саноатни ривожлантириш бошқармаси Экспорт шўбаси мудири, Президент таълим муассасалари агентлиги Жамғарма маблағларини бошқариш бўлими бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган.

 

Турдиев Азизбек Анваржонович — Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазири маслаҳатчиси вазифасида ишлаб келаётган эди.

 

У меҳнат фаолияти давомида Вазирлар Маҳкамаси аппарати Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаменти етакчи мутахассиси, Олий Мажлис Сенатида етакчи маслаҳатчи, Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси котибияти бош маслаҳатчиси лавозимларида меҳнат қилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//