Сергелида аёл 3 йил олдин айиқ қафасига ташлаб юборган қизини пичоқлаб ўлдирди

Сақлаш
10:18 / 10.09.2025 46 0

Тошкент шаҳри Сергели туманида яшовчи аёл 7 ёшли қизининг қотилига айланди. Бу ҳақда Миллар дастурида хабар қилинди.

 

Маълум бўлишича, 3 йил аввал ҳайвонот боғида қизини айиқ қафасига ташлаб юбориб, турли муҳокамаларга сабаб бўлган аёл, жорий йилнинг 8-сентябрь куни шу қизини пичоқлаб ўлдирган.

 

Фуқаро 2022-йил апрель ойида уч ёшли қизини Тошкент ҳайвонот боғидаги айиқ қафасига ташлаб юборгани сабабли суд томонидан қасддан одам ўлдиришга уринишда айбдор деб топилиб, мажбурий даволанишга юборилганди.

 

Ушбу 1991-йилда туғилган шахс воқеа содир бўлган куни ўзини ноодатий тутиб, ошхонада турган ўткир тиғли жисм билан 2018-йилда туғилган қизига жароҳатлар етказган. 7 ёшли қизалоқ олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.

 

Аёл 2-август кунига қадар руҳий асаб касалликлари шифохонасида даволанаётган бўлган ва шу кундан бошлаб 2-сонли шаҳар руҳий асаб касалликлари диспансерида ҳисобга қўйилган.

 

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//