1 декабрдан никоҳни расмийлаштиришда тиббий кўрик маълумотномаси талаб этилмайди

Сақлаш
16:37 / 09.09.2025 11 0

8 сентябрь куни “Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳада бюрократик тартиботларни тубдан қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–157-сон, 08.09.2025 й.) қабул қилинди. Унда давлат хизматларини кўрсатишда талаб қилинадиган ҳужжатлар сони қисқартирилиши кўзда тутилган. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.

 

Фармонни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

 

- 2028 йилгача ЯИДХП (my.gov.uz) ва давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этиладиган хизматлар сонини 900 тага етказиш;

- проактив давлат хизматлари сонини 53 тага ҳамда композит давлат хизматларини 74 тага етказиш.

 

Фармонга кўра, 2025 йил 1 декабрдан идоралараро ахборот алмашинувини йўлга қўйиш орқали қуйидагилар бекор қилинади, жумладан:

 

- никоҳни расмийлаштиришда ФҲДЁ органлари томонидан никоҳланувчи шахслардан тиббий кўрик натижаларини тақдим қилиш талаби;

- никоҳдан суд қарори асосида ажратилганда никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини шакллантириш учун ФҲДЁ органлари томонидан суд қарорининг талаб қилиниши;

- автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлик гувоҳномасида автомототранспорт воситаси мулкдорининг манзилини кўрсатиш талаби.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//