Ўрта махсус маълумотли тарбиячилар учун “1+5” бакалавр таълим шакли жорий қилинади

Сақлаш
14:54 / 09.09.2025 14 0

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтаётган таълим соҳасидаги ислоҳотлар ижроси ва келгусидаги вазифалар бўйича видеоселектор йиғилишида Мактабгача таълим ташкилотлари, шунингдек, унда фаолият юритувчи тарбиячилар ҳақида ҳам сўз борди.

 

Қамровни ошириш учун барча шароит қилиб беряпмиз, лекин боғчаларга янги нафас, янги методика кириб бориши, тарбиячиларнинг салоҳияти ҳам шунга яраша бўлиши керак”, – дейди Президент.

 

Ёз мавсумида 118 минг тарбиячининг малакаси оширилди, лекин бу етарли эмаслиги қайд этилди. Шу боис, янги ўқув йилидан педагогика олийгоҳларида ўрта махсус маълумотли тарбиячилар учун “1+5” (1 кун ўқиш, 5 кун иш) бакалавр таълим шакли жорий қилинади.

 

Бу орқали боғчаларга ҳар йили қарийб 10 минг олий маълумотли мутахассис кириб келади.

 

Йиғилишда шунингдек, Хусусий боғча билан давлат боғчаси учун таълим-тарбия сифати бўйича ягона ёндашув йўқлиги кўрсатиб ўтилди. Шу муносабат билан келгуси йилда ҳар бир вилоятда боғча тарбиячилари педагогик маҳоратини оширишга методик кўмаклашувчи таянч “Янги авлод” боғчалари барпо қилинади.

 

Мутасаддиларга “Янги авлод” боғчаси лойиҳасини эски ва бир хил ёндашувлардан чекиниб, янгича ишлаб чиқиш топширилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//