Сиёсат
Жорий йилда боғча ўринларини қўшимча 182 мингтага кўпайтириш режалаштирилган. Уларнинг 82 минги янги боғчалар ҳиссасига тўғри келади. Бу ҳақда Президент раислигида таълим соҳасидаги ислоҳотлар ижроси ва келгусидаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида таъкидланди.
Йиғилишда туманлар ҳокимлари қолган ўринлар нима ҳисобидан яратилишини ўйламаётгани танқид қилинди. Мисол сифатида 118 та боғчадаги 255 та хона таъмирга муҳтож бўлгани учун бўш тургани айтилди. Ёки жойларда 8 та боғчани қуриш ва таъмирлаш 2-3 йилдан бери чўзилаётгани қайд этилди.
Унга кўра, Чимбой, Ғаллаорол, Қизириқ, Бойсундаги 1 тадан боғча ҳали таъмирдан чиқмаган. Деҳқонобод, Сариосиё, Бўстонлиқ, Нурафшонда 1 тадан янги боғча қурилиши якунланмаган.
Вилоят ва туманлар ҳокимларига 118 та боғчадаги хоналарни таъмирлаб жиҳозлашга, яна 8 та боғчани тўлиқ ишга туширишга 1 ноябргача муҳлат берилди, акс ҳолда тегишли чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирилди.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
77361
Жамият
56496
Жамият
55698
Жамият
50747
Жамият
//
Изоҳ йўқ