
Сиёсат
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида таълим соҳасидаги ислоҳотлар ижроси ва келгусидаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Йиғилишда таъкидланишича, жорий йил бошидан буён халқаро фан олимпиадаларида ўқувчиларимиз 195 та медални қўлга киритган. Уларга оширилган ставкада жами 10 миллиард сўм, мураббий ўқитувчиларига эса 3,5 миллиард сўм пул мукофоти берилади.
Бундан ташқари, хорижий тил эгалари жалб қилинган 1 мингдан зиёд мактабда тил бўйича сертификат олган ўқувчилар сони бир йилда 2,5 баробар кўпайгани таъкидланди.
“Тўғри, мактабгача ва мактаб таълимида ўзгаришлар бўляпти, дастурлар ишлаяпти, натижалар бор. Лекин касб-ҳунар ва олий таълимга масъул мутасаддилар ҳалигача таълимдаги ислоҳотлар мазмунини тўлиқ тушуниб етгани йўқ”, дейди Президент
Шу боис, олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг барча ўринбосарлари – биринчи ўринбосар Шохруҳ Далиев, ўринбосарлар Отабек Маҳкамов ва Сарвархон Бузрукхонов ишдан олингани эълон қилинган.
Шунингдек, Президент фармони ва қарори билан Президент Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори Адхам Худайкулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги директори Шароф Ражаббаев лавозимидан озод этилди.
Эндиликда мактабгача ва мактаб таълими ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазирлари, уларнинг ўринбосарлари, ҳокимлар превентив ва проактив ишлашга ўтиб, таълимнинг барча йўналишларида катта ўзгариш қилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Жамият
Илм-фан
Илм-фан
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ