Илм-фан
Ўзбекистонда табиий фанлар йўналишида таълим сифатини ошириш мақсадида Тошкент шаҳрида жойлашган Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб табиий фанлар бўйича таянч мактаб этиб белгиланиб, унинг филиаллари ташкил этилади. Бу ҳақда УзА ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, филиаллар Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида фаолият юритади. Филиалларга раҳбар ва педагог кадрларни ишга қабул қилиш танлов асосида амалга оширилади. Қабул жараёни эса 7-синфдан бошланади.
Ўқувчилар учун турар жой билан таъминлаш ва аутсорсинг асосида бепул соғлом овқатлантириш ташкил этилиши белгиланган. Мазкур қарор табиий фанларга ихтисослашган кадрларни тайёрлашни янада ривожлантириш ҳамда ёшларнинг илмий салоҳиятини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77895
Жамият
56805
Жамият
56033
Жамият
51087
Жамият
//
Изоҳ йўқ