
Спорт
Кеча, 8 сентябрь куни Ўзбекистон футболчилари Эрон миллий терма жамоаси билан беллашиб, минтақавий кубокни қўлга киритди. Турнирининг финал ўйини бўлиб ўтган пойтахтдаги Олимпия стадионига “CAFA Nations Cup” Президент Шавкат Мирзиёев ҳам ташриф буюриб, олтин медаллар ва кубокни футболчиларга Президентнинг ўзи топширди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Финал ўйинидаги асосий вақтда гол урилмагач, қўшимча таймлар белгиланди. Улар ҳам дуранг бўлиб, ўйин пенальтилар сериясига қараб кетаётган вақтда Ўзбекистон ғалаба голини киритди. 120-дақиқада қанотдан оширилган тўпни Ҳожиакбар Алижонов боши билан рақиб дарвозасига йўллади. Шу тариқа Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2025 йилги “CAFA Nations Cup” ғолиби бўлди.
Тақдирлаш маросимида FIFA раҳбари Жанни Инфантино ва бошқа расмий шахслар ҳам иштирок этди.
Ушбу кубок ўйинлари жаҳон чемпионатига чиққан футболчиларимиз учун яхши тайёргарлик вазифасини ўтади. Яна бир қувонарли томони, миллий терма жамоамизнинг Эронга қарши 13 йиллик ғалабасиз сериясига якун ясалди. 2023 йилда ўтказилган биринчи шундай мусобақада ҳам Ўзбекистон финалда айнан Эронга 0:1 ҳисобида ютқазган эди.
CAFA — Марказий Осиё футбол ассоциациясидир. CAFA кубоги ҳар икки йилда ўтказилади. Бу йилги мусобақада, шунингдек, Афғонистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ҳиндистон, Ўмон терма жамоалари қатнашди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақа яқинда қуриб битказилган Олимпия шаҳарчасида ўтказилган илк халқаро турнир бўлди ва мамлакатимиз спортчилари учун ғалаба билан бошланди. Бунда рамзий маъно ва хайрли тилаклар намоён бўлди, дейилади ахборот матнида.
Жамият
Илм-фан
Илм-фан
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ