
Жамият
«Оила ва гендер» илмий-тадқиқот институти томонидан «Янги Ўзбекистонда тўй, оилавий тантана, маърака ва маросимларни ихчам ва камхарж ўтказишнинг оилалар иқтисодиётига ҳуқуқий ва маънавий таъсирини таҳлил қилиш» мавзусида маҳалла фаоллари ўртасида социологик сўровнома ўтказилди.
Маҳалла еттилиги ходимларидан ташкил топган респондентлар Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Қашқадарё, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридан қатнашган бўлиб, уларнинг ёши 35 ёшдан 65 ёшгача этиб кўрсатилган.
Таҳлилга кўра, тадқиқотда қатнашган маҳалла фаолларининг 103 нафари, яъни 80 фоизи тўй ва бошқа маросимларни ихчамлаштириш бўйича хабардор экани, қолган 19 фоизининг хабардорлиги етарли эмаслиги маълум бўлган.
Маҳалла фаолларининг 33 фоизи тўйни дабдабабозликка йўл қўймасдан ўтказиш тарафдори бўлган бўлса, 22 фоизи тўйни содда ва оилавий атмосферада ўтказилишини, 18 фоизи оилавий имкониятлардан келиб чиқиб ташкил қилишни маъқул кўрган. Лекин 13 фоиз маҳалла фаоллари тадбир натижасида одамлар орасида обрў-эътиборга эга бўлиш, 12 фоиз фаоллар эса тўй тадбири жуда муҳим, уни ҳар томонлама мароқли ва йодда қоларли ўтказиш мақсадга мувофиқ деган фикрни билдирган.
«Дабдабали тўй, тантаналар ва таъзия маросимлари жамиятда низоли оилаларнинг пайдо бўлишида, оилаларнинг ижтимоий мавқеига салбий таъсири қай даражада?» мазмунидаги саволга 40 фоиз маҳалла фаоллари салбий таъсир қилишини, 21 фоизи эса тўй ва таъзия маросимларидан кейин оила аъзолари ўртасидаги нотинчлик кучаяётганини айтган.
11 фоизи респондент эса тўй ва таъзия маросимлардаги ғарб мамлакатларидан кириб келаётган янги ноанъанавий урф-одатлар, маданий анъаналар ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларга салбий таъсир кўрсатаётганлигини маълум қилган.
Жамият
Жамият
Жаҳон
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ