Ангрендаги ЙТҲда вафот этганларнинг хонадонларидан хабар олинди

Сақлаш
15:56 / 08.09.2025 11 0

Андижон вилоят ҳокими топшириғига билан Ангрен шаҳри ҳудудида содир бўлган ЙТҲда вафот этганларнинг хонадонларидан хабар олиш мақсадида Ишчи гуруҳ тузилди.

 

 

Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Жалақудуқ туманидаги 5 нафар кўнгилсиз ҳодиса қурбонларининг оилаларидан хабар олинган. Марҳумларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирилиб, маънавий ва моддий кўмак берилган.

 

 

 

Маълумот учун, бир нечта транспорт воситалари иштирокидаги бахтсиз ҳодиса 7 сентябрь куни, соат 12:20 ларда Тошкент вилояти Ангрен шаҳри ҳудудидан ўтган А-373 «Тошкент-Ўш» халқаро автомобиль йўлида юз берган.

 

Ҳодиса оқибатида 7 киши ҳалок бўлган. Яна 5 нафар фуқаро турли тан жароҳатлари олган.

 

Тошкент вилояти ИИББнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми (Одамлар ўлишига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//