Сиёсат
Шавкат Мирзиёев Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон ҳамда Тожикистон халқини мамлакатнинг миллий байрами – Мустақиллик куни билан қутлади.
«Тожикистон мустақилликка эришганидан сўнг, Сизнинг доно раҳбарлигингиз остида мамлакатда туб сиёсий ҳамда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилди, катта бунёдкорлик ишлари бажарилди ва ҳаётнинг барча соҳаларида юксак натижаларга эришилди.
Қардош халқ сифатида, биз Сизнинг мамлакатингизнинг жадал ривожланишидан, унинг жаҳон миқёсидаги юксак ютуқларидан ва тобора ортиб бораётган халқаро нуфузидан беҳад қувонамиз.
Ишончим комилки, халқларимиз асрлик дўстлик ришталари бундан буён ҳам мустаҳкамланиб боради, анъанавий қўшничилик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш тамойилларига асосланган стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари изчил ривожланади», дейилади Ўзбекистон раҳбарининг табригида.
Шавкат Мирзиёев табриги якунида Эмомали Раҳмонга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, масъулиятли давлат фаолиятида янги муваффақиятлар, Тожикистоннинг дўстона халқига эса тинчлик, фаровонлик ва барқарор тараққиёт тилаган.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77895
Жамият
56805
Жамият
56033
Жамият
51087
Жамият
//
Изоҳ йўқ