АҚШ 40 нафарга яқин Ўзбекистон фуқаросини депортация қилди

Сақлаш
14:28 / 08.09.2025 9 0

Фото: Kun.uz

 

7 сентябрь (якшанба) куни Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистонга депортация рейсини амалга оширди, деб хабар берди Американинг Тошкентдаги элчихонаси.

 

Маълум бўлишича, АҚШда қонуний қолиш ҳуқуқига эга бўлмаган 39 нафар Ўзбекистон фуқаросини қайтарилган.

 

Ушбу парвоз АҚШ ўз чегараларини мустаҳкамлаш бўйича олиб бораётган давомли ҳаракатлар тизимининг навбатдаги қисми ҳисобланади.

 

Таъкидланишича, АҚШ ноқонуний иммиграцияга барҳам бериш, мамлакат чегаралари ва фуқароларини ҳимоя қилишга қатъий бел боғлаган. Жумладан, мамлакатга ноқонуний кириб келганлар қамалади ва депортация қилинади. 

 

АҚШ Ўзбекистон ҳукуматига ўзининг депортация жараёнларини амалга оширишдаги яқин ҳамкорлиги учун чуқур миннатдорчилик билдирди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//