
Жамият
Ўзгидеромет 12 сентябргача бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат бугун кундузи Тошкент вилоятининг айрим жойларида ва 12 сентябрь(жума куни) Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг баъзи ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати кечалари +15– +20 даража, кундуз кунлари +28– +33 даража атрофида, жанубда +35– +38 даражагача бўлади.
Шамол 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
8–10 сентябрь кунлари Тошкент ва Фарғона вилоятларининг айрим тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилади.
Тошкент шаҳрида бугун кундузи ҳаво бироз булутли бўлади, бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 3–6 м/с тезликда эсади, 8 сентябрда баъзи жойларда 8–10 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат асосан кечаси +18– +20 даража, кундузи +30– +32 даражада бўлади.
Жамият
Жамият
Жаҳон
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ