Жамият
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ташаббуси билан аҳолига қулайлик яратиш, истеъмол маҳсулотларини арзонлаштирилган нархларда тақдим этиш мақсадида пойтахт бозорларида махсус савдо ярмаркалари йўлга қўйилганидан хабарингиз бор.
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда ушбу ярмаркалардаги айрим расталарда кўрсатилган нархлардан фарқли нархларда савдо қилиш ҳолатлари кузатилаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бу эса аҳолининг эътирозларига сабаб бўлмоқда.
Ҳокимлик хабарига кўра, арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркаларида шаффофликни таъминлаш, нархларни назорат қилиш ва сунъий оширилишига йўл қўймаслик мақсадида эндиликда қўшимча чоралар кўрилмоқда. Жумладан, мазкур расталарда кузатув камералари ўрнатилиши бошланган.
Таъкидланишича, ҳозирги кунда Миробод деҳқон бозори ҳамда «Эски Жува» бозори (Чорсу)да кузатув камераларини ўрнатиш ишлари якунланган.
«Бу борадаги ишлар давом этмоқда ва тез орада пойтахтнинг барча йирик бозорларидаги арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркаларида кузатув камералари ўрнатилади», дейилади хабарда.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
77322
Жамият
56472
Жамият
55665
Жамият
50725
Жамият
//
Изоҳ йўқ