Жамият
Сўнгги пайтларда айрим блогерлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан илгари ҳал этилган ва ўз ечимини топган баъзи масалаларнинг қайта муҳокамага олиб чиқилаётганини кузатилмоқда.
Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Аҳрор Бурҳоновнинг таъкидлашича, бу каби ёндашув жамоатчиликда асоссиз чалкашлик ва ортиқча хавотир уйғотиши мумкин.
«Ҳурматли оммавий ахборот воситалари вакиллари ва фаол блогерлар! Сизнинг овозингиз, холис фикрингиз ва ёритаётган мавзуларингиз жамиятимиз ҳаётида жуда катта аҳамиятга эга. Шунинг учун Сизлардан долзарб, бугунги кун учун ҳақиқатан ҳам муҳим бўлган масалаларни кўтаришингизни сўраб қоламиз», дейди ТИВ ходими.
Бурҳонов, шунингдек, тизимдаги ташкилотларнинг асосий вазифаларидан бири ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш эканини эслатиб ўтар экан, бу борада мазкур ташкилотлар доимо масъуллигини ва вазифасига қатъий содиқлигини урғулаган.
«Биз ҳаммамиз бир мақсад йўлида – фуқароларимиз фаровонлиги, Ватанимиз шаъни ва обрўсини улуғлаш йўлида хизмат қиляпмиз. Шундай экан, ҳар бир сўзимизда, ҳар бир хабаримизда масъулиятни чуқур ҳис этиб, юртимиз равнақи йўлида бир-биримизга кўмак беришимиз зарур», дейди Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Маданият
77584
Жамият
56639
Жамият
55839
Жамият
50903
Жамият
//
Изоҳ йўқ