Тошкентнинг қайси ҳудудида авариялар кўп содир этилаётгани очиқланди

Сақлаш
09:37 / 08.09.2025 14 0

Open Data Tashkent сайти тақдим қилган таҳлилга кўра, январь–август ойларида Тошкент шаҳрида жами 4 350 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган.

 

Ҳудудлар кесимида Юнусобод туманида йил бошидан бери энг кўп йўл транспорт ҳодисаси юз берган – 561 та.

 

Кейинги ўринлардан Чилонзор(555 та), Яшнобод(554 та) туманлари жой олган.

 

ЙТҲ содир бўлиши сони бўйича кетма-кетлик рўйхати қуйидагича:

▪️ Юнусобод — 561 та;

▪️ Чилонзор — 555 та;

▪️ Яшнобод — 554 та;

▪️ Мирзо Улуғбек — 475 та;

▪️ Шайхонтоҳур — 363 та;

▪️ Олмазор — 337 та;

▪️ Учтепа — 316 та;

▪️ Сергели — 288 та;

▪️ Миробод — 269 та;

▪️ Бектемир — 217 та;

▪️ Яккасарой — 210 та;

▪️ Янгиҳаёт — 205 та.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//