Жамият
Шаҳидлар хотираси майдонида талабалар ва ўқувчилар иштирокида қатағон қурбонлари хотираси юксак эҳтиром билан ёд этилди
Сиёсий қатағон қурбони бўлган юртдошларимиз ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, уларнинг номини эъзозлаш ва хотирасини абадийлаштириш мақсадида Тошкент шаҳридаги Шаҳидлар хотираси майдонида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда устозлар, талабалар ҳамда мактаб ўқувчилари фаол иштирок этдилар.
.jpeg)
Тадбирда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Отабек Маҳкамов, Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарҳод Боқиев, Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари Боту Олимов, Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи директори ва “Шаҳидлар хотираси” жамоат фонди раиси Бахтиёр Ҳасанов сўзга чиқдилар.
.jpeg)
“Қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш, уларнинг жасорати ва ибратли ҳаётидан ўрнак олиш – ҳар биримиз учун ҳам фарз, ҳам қарздир. Бугунги тинч ва обод кунлар қадрига етиш, қурбон бўлган юртдошларимиз руҳини шод этиш бизнинг муқаддас бурчимиздир”, – деди О.Маҳкамов.
.jpeg)
Тадбир доирасида иштирокчилар Қатағон қурбонлари музейи экспозициялари билан танишдилар.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77728
Жамият
56709
Жамият
55933
Жамият
50983
Жамият
//
Изоҳ йўқ