
Жамият
Ижтимоий тармоқларда мактабга кетаётган ўқувчиларни пул тўламаганлиги учун автобусга чиқармаганлиги акс этган видеохабар тарқалди.
Ҳолат жорий йилнинг 3-сентябр куни Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги Фай маҳалласи Назаробод қишлоғида содир бўлган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд вилоят ҳокимлиги расмий муносабат билдирди. Маълум қилинишича, Нуробод тумани Сахоба маҳалласидан Зиёвуддин шаҳарчасига қатновчи хусусий автобус эгаси мактабга кетаётган ўқувчиларни автобусга миндирмаган.
Мазкур маҳалладан 19 нафар ўқувчи Пахтачи туманидаги 28-умумтаълим мактабига, 3-нафар ўқувчи эса тумандаги 34-умумтаълим мактабига қатнайди.
Ўқувчиларни миндирмаган “Оқтош-Шахзод транс” МЧЖга қарашли давлат рақами 30 Э 881ҲБ “Сахоба-Оқтош” йўналишида ҳаракатланувчи автобус ҳайдовчиси Мусурмон Бобожонов жамиятнинг 2025-йил 4-сентябрдаги №15-сонли буйруғига асосан лавозимидан озод этилган.
“Оқтош-Шахзод транс” МЧЖ ва Пахтачи тумани ҳокимлиги ўртасида мактаб ўқувчиларини мактабга ташиш хизматини йўлга қўйиш бўйича шартнома имзоланиб, куннинг иккинчи ярмидан бошлаб ўқувчилар учун бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилганлигини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.
Вилоят раҳбари ушбу муаммоли ҳолатни ёритган ва унинг ечимига ҳисса қўшган ижтимоий тармоқ фаолларига миннатдорчилик билдирган.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ