Жамият
Тошкент вилояти, Оҳангарон туманида жойлашган Янги Ангрен ИЭС томонидан ифлослантирувчи моддалар атмосфера ҳавосига ташланаётгани аниқланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Экология бошқармаси хабар берди.
Қайд қилинишича, Янги Ангрен ИЭС фаолияти давомида ҳосил бўлган ифлослантирувчи моддалар атмосфера ҳавосига ташланаётгани юзасидан текшириш ўтказилган.
«Ўтказилган текшириш давомида жамиятдаги мавжуд чанг-газ тозалаш ускуналарини ишлаб чиқаришдан ҳосил бўлган ифлослантирувчи моддаларни тозалаш самарадорлиги етарлича бўлмаганлиги сабабли Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сонли қарорига асосан компенсация ҳисоб-китоб қилиниб, камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар берилди», дейилади хабарда. Бунда компенсация миқдори қанча бўлиши маълум қилинмади.
Таъкидланишича, ишлаб чиқаришдан ҳосил бўлган ифлослантирувчи моддаларни атмосфера ҳавосига ташланишини олдини олиш ҳамда аҳоли турмушига салбий таъсирини камайтириш бўйича «йўл харитаси» ишлаб чиқилган.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77728
Жамият
56709
Жамият
55933
Жамият
50983
Жамият
//
Изоҳ йўқ